date

Германия иқтисодиёти аста-секин жонланмоқда

Германия иқтисодиёти аста-секин жонланмоқда

Германияда тадбиркорларнинг кайфияти кутилмаганда кўтарилиб, сўнгги 15 ой ичидаги энг юқори даражага чиқди. Бу ҳақида Ифо институти август ойида ўтказган сўров натижалари маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, бизнес иқлими индекси июльдаги 88,6 кўрсаткичидан 89,0 га ошди. Мутахассислар эса пасайиш бўлишини тахмин қилган эди.

Шунга қарамай, иқтисодиётдаги тикланиш жуда секин бормоқда. Ифо президенти Клеменс Фуестнинг сўзларига кўра, умумий вазият ҳануз ижобий эмас.

Иккинчи чоракда Германия иқтисодиёти 0,3 фоизга қисқарган. Учинчи чоракда эса атиги 0,1 фоиз ўсиш кутилмоқда. Экспорт бўйича тахминлар ҳам бироз пасайган.

Мутахассислар ҳукуматнинг инфратузилма лойиҳалари ва Европа Марказий банкининг фоиз ставкаларини пасайтириши иқтисодий фаолликни аста-секин тиклашига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия иқтисодиёти аста-секин жонланмоқда