2026 йил 1 январдан бошлаб, Россияга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун рус тили, Россия тарихига ва қонунчилигига оид имтиҳонлар фақат компьютер асосида ўтказилади. Бу қарорни Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлиги Рособрнадзор орқали расман эълон қилди.
Ушбу ўзгариш, олий таълим соҳасидаги автоматлаштириш ва замонавий технологияларга олиб келиши мумкин. Россия Федерал тест маркази томонидан ишлаб чиқилган "ЭкзаМ" дастурий мажмуаси орқали имтиҳонларни ўтказиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Бу дастур иштирокчиларни рўйхатдан ўтказишдан то натижаларни ҳисоблашгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олади.
"ЭкзаМ" дастури иштирокчиларга видеоқобул қилиш, имтиҳон топшириш, натижаларни баҳолаш ва сертификатлар беришга ҳамда барча жараёнларни жонли тарзда кузатиш имконини беради. Шунингдек, имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар учун сертификатлар шахсга ўша куннинг ўзида тақдим этилади.
Маълумки, "ЭкзаМ" дастури ҳар қандай компьютер техникасида ишлайди ва ҳар бир имтиҳон сессиясини тизимли равишда назорат қилиш имконини беради. Бу эса талабаларга қўшимча қулайликлар яратиш билан бирга, мигрантларнинг рус тилини ўрганиш ва аниқлашган муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ёрдам бериши керак.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар