Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, Россиянинг сўнгги дрон ҳужумлари оқибатида 100 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди. Энг кўп зарар Полтава, Суми ва Чернигов вилоятларида кузатилди.
Энергетика вазирлигига кўра, бу ҳужумлар Россиянинг қишдан олдин фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш сиёсатининг давомидир. Ўтган йили ҳам мамлакат электр қувватининг ярми зарарланган эди.
Зеленский ҳужумлар бир кеча-кундузда қарийб 100 дрон орқали амалга оширилганини айтди. Энергия объектларидан ташқари, Харковдаги мактаб ва Херсондаги кўп қаватли уй ҳам зарарланган.
Украина ўз навбатида Россиядаги нефт заводлари ва ёнилғи омборларига зарба берганини маълум қилди. Донецкда эса жанглар давом этмоқда, Россия айрим ҳудудларда олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!