Испаниянинг Барселона шаҳридан Ғазо томон йўл олган гуманитар кемалар карвони кучли бўрон сабаб қайтишга мажбур бўлди. Душанба куни ташкилотчилар маълум қилишича, якшанба куни денгизга чиққан ўнлаб қайиқ ва кемалар орасида иқлим фаоли Грета Тунберг ҳам бўлган.
“Биз синов сузишини ўтказдик ва бўрон ўтиб кетиши учун портга қайтдик. Бу кичик қайиқчаларда асоратлар юзага келишини олдини олиш мақсадида қилинган,” – дейилади баёнотда. Уларнинг маълумотига кўра, шамол тезлиги соатига 56 километргача етган.
Ташкилотчилар сафарнинг қачон давом эттирилишини ҳозирча очиқламаган. Кемалар гуруҳи Исроилнинг денгиз тўсиғини ёриб ўтиш ва Ғазо секторига озиқ-овқат ҳамда гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган.
Исроил 2007-йилдан бери Ғазога денгиз тўсиғини қўллаб келмоқда. Расмийлар бу чорани “Ҳамас” жангариларига қўрол етказилишининг олдини олиш учун зарур деб билади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!