date

Олимлар: Исроил Ғазода халқни йўқ қилиш сиёсатини олиб бормоқда

Олимлар: Исроил Ғазода халқни йўқ қилиш сиёсатини олиб бормоқда
Халқаро олимлар уюшмаси Исроилнинг Ғазода қилаётган ишларини халқни йўқ қилиш сиёсатинига ўхшаш деб баҳолади. Уларнинг айтишича, Исроилнинг ҳужумлари БМТ конвенциясида белгиланган халқни йўқ қилиш таърифига тўлиқ мос келади.

Уюшма аъзоларининг катта қисми бу қарорни қўллаб-қувватлади. Ҳужжатда Ғазодаги ҳужумлар, вайронагарчиликлар ва аҳолининг мажбурий кўчиши халқни йўқ қилиш белгилари экани таъкидланган.

Исроил бу каби айбловларни рад этиб келади. Расмийларнинг фикрича, уларнинг амалияти ўзини ҳимоя қилиш чораси. Лекин Халқаро судда ҳам Исроилга қарши халқни йўқ қилиш сиёсатини олиб бормоқда деган иш кўрилмоқда.

“Ҳамас” бу қарорни олқишлади ва уни халқаро судларда қўллаш мумкинлигини билдирди. Олимлар уюшмаси бундан олдин ҳам айрим тарихий воқеаларни халқни йўқ қилиш сиёсати сифатида тан олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар: Исроил Ғазода халқни йўқ қилиш сиёсатини олиб бормоқда