date

Чикаго губернатори Трамп ҳаракатини "ҳарбий босқин" деб баҳолади

Чикаго губернатори Трамп ҳаракатини "ҳарбий босқин" деб баҳолади

АҚШ маъмурияти шу ҳафтада Чикаго шаҳридаги муҳожирлар ва маҳаллий жамоат тартибини назорат қилиш операциясини бошлаб юборди. Бу миссия доирасида зирҳли машиналар, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлари ҳамда Миллий гвардиянинг кучлари сафарбар қилинди.

Бу ҳақда АҚШнинг етакчи ахборот агентликларидан бири CNN телеканали хабар тарқатди. Маълум қилинишича, АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Чикаго шаҳрига (Иллинойс штати) федерал назорат чоралари билан келишга ваъда берган эди. Унинг асосий мақсади маҳаллий ҳокимиятлар жиноятчилик ва тартибсизликларни самарали тарзда тартибга солмаса, федерал тузилмаларни киритиш эди.

Иллинойс штати губернатори Жей Прицкер бу ҳаракатни "ҳарбий босқин" деб баҳолади. У қўшимча қилиб, Трампнинг чоралари нафақат шаҳардаги тартибни таъминлаш билан боғлиқ эмас, балки унинг фикрига кўра, штатга ҳарбий кучларни киритиш орқали 2026 йилга режалаштирилган губернаторлик сайловлари ва Конгресс сайловларига таъсир ўтказишда ҳам бошқа мақсадлар бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, маҳаллий жамоат ва сиёсий таҳлилчилар бу қарорнинг сиёсий оқибатлари ҳақида баҳс олиб боришда давом этмоқда. Уларнинг фикрича, бу ҳолат АҚШда федерал ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чикаго губернатори Трамп ҳаракатини "ҳарбий босқин" деб баҳолади