date

Суданда кўчкидан мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Суданда кўчкидан мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Суданнинг ғарбий Дарфур ҳудудидаги Марра тоғларида кучли ёмғирдан кейин кўчки юз берди. Судан Озодлик Армияси маълумотига кўра, ҳодисада камида 1 000 киши ҳалок бўлган. Тарасин қишлоғи бутунлай вайрон бўлган, фақат битта одам тирик қолган.

Кўчки туфайли одамлар оғир аҳволда қолмоқда. Қуролли гуруҳ БМТ ва халқаро ташкилотлардан шошилинч ёрдам сўради. Чунки бу ҳудудда кўплаб аҳоли allaqachon urush sabab уйини ташлаб, Марра тоғларига бошпана излаб чиққан эди.

Дарфур губернатори Минни Миннавий бу воқеани “катта фожиа” деб атади. У халқаро ҳамжамиятни ёрдам беришга чақирди ва бу офатни халқнинг ўзи енгиб ўтолмаслигини таъкидлади.

Суданда 2023-йил апрелидан бери давом этаётган фуқаролар уруши мамлакатни очарчилик ёқасига олиб келди. Айрим манбаларга кўра, можаро бошлангандан бери 150 минггача одам ҳалок бўлган, 12 миллион киши эса уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суданда кўчкидан мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди