Украинада янги ўқув йили бошланиши билан минглаб болалар хавфсизликни таъминлаш мақсадида еростида дарс олишга киришди. Харкив шаҳрида Россия томонидан олиб борилган ҳужумлар сабаб, шаҳарнинг турли ҳудудларида 7 та замонавий ерости мактаби фаолият бошлади ва уларда тахминан 17 минг нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Reuters агентлиги хабар қилишича, бу тажриба шаҳарнинг энг кўп зарар кўрган ва тинчликка эҳтиёж сезилган туманларида амалга оширилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, яқин кунларда еростидаги мактаблар сони яна оширилиши режалаштирилмоқда. Харков шаҳар мэри Игор Тереховнинг айтишича, яқин вақтда яна 3 та мактаб ишга туширилади ва шаҳар метросидаги 6 та бекат синфхоналарга айлантирилган.
Nova Saltivka туманидаги икки мактабда 1,5 мингга яқин бола таълим олаяпти. Хавфсизлик ва тинч муҳит сабабли, ота-оналар бу муассасаларга ишонч билдиришмоқда. Харкивлик ота-оналардан бири Анастасия Почергина қизи биринчи синфга кирганини айтди ва «Бу ер Харкивдаги энг чуқур мактаб, шу боис ўзимни хавотирсиз ҳис қиляпман. Лекин фарзандимнинг одатий мактабга боришини ҳам орзу қиламан», — деди.
6 ёшли Мария Ямполская эса биринчи синфга кириши муносабати билан, «Мен уруш сабаб боғчага бора олмаганман», дея жавоб берди. Шундай қилиб, урушдан жабр кўрган болалар учун янги ўқув йили еростидаги мактаблар орқали хавфсиз ва хотиржам муҳитда бошланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!