date

АҚШ ҳужуми: Венесуэла қайиғи йўқ қилинди, 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳужуми: Венесуэла қайиғи йўқ қилинди, 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Кариб денгизида Венесуэладан чиққан бир қайиққа зарба берилиб, унда 11 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Унга кўра, қайиқ АҚШга ноқонуний моддалар олиб киришга ҳаракат қилган.

Трамп бу ҳаракат Венесуэладаги жиноятчилар гуруҳи аъзоларига қарши қаратилганини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, амалиёт вақтида АҚШ кучларига зарар етмаган.

Венесуэла ҳукумати Трамп эълон қилган видеони сохта деб атади. Халқаро ахборот агентликлари эса видеонинг ҳақиқийлигини текширишда давом этмоқда.

Сўнгги пайтларда АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги кескинлик кучаймоқда. Президент Мадуро АҚШ ҳаракатларини қоралаб, мамлакитини ҳимоя қилишини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳужуми: Венесуэла қайиғи йўқ қилинди, 11 киши ҳалок бўлди