Индонезияда Семеру вулқони икки марта отилди

Дунё1 дақиқа ўқиш247
Индонезияда Семеру вулқони икки марта отилди

Индонезиянинг Ява оролининг шарқида жойлашган Семеру вулқони яна фаоллик кўрсатди. Антара News агентлигининг хабар беришича, вулқон бир кунда икки марта отилган ва маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотган.

Маълумотларга кўра, биринчи портлаш маҳаллий вақт билан 05:01 да содир бўлган ва тахминан 140 сония давом этган. Аммо бу жараён визуал равишда кузатилмаган. Орадан кўп вақт ўтмай, соат 09:28 да яна бир кучли отилиш қайд этилди. Бу сафар портлаш 145 сония давом этган ва вулқондан отилган қора кул 500 метр баландликка кўтарилиб, жанубий-шарқий томонга йўналган.

Маҳаллий расмийлар билдиришича, Семеру вулқони ҳозирда ҳам “2-огоҳлантириш” даражасида турибди. Шунинг учун вулқон чўққисидан 8 километр узоқликда жойлашган Бесук Кобокан атрофида барча турдаги фаолият қатъиян тақиқланган. Бу эса аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун жорий қилинган қўшимча чоралардан бири ҳисобланади.

Индонезия дунёдаги энг кўп фаол вулқонларга эга мамлакат сифатида танилган. Мамлакат “Тинч океани олов ҳалқаси” деб аталадиган геологик зонанинг марказида жойлашган. Бу ҳудудда кучли зилзилалар, тўфонлар ва вулқон фаолиятлари тез-тез содир бўлиб туради. Айни пайтда Индонезияда 130 дан ортиқ фаол вулқон мавжудлиги қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?