Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Франция ҳукуматининг барча вазирликлари ва давлат идоралари хавфсиз давлат тезкор хабар алмашиш хизмати Tchapдан мунтазам фойдаланишга мажбур этилди.
— Бу қарор хавфсизлик ва давлат суверенитетини сақлашнинг императив талабидир, — деб ёзди Le Figaro нашри.
Tchap хизматининг номланиши XVIII асрда илк оптик алоқа усулларидан бирини ихтиро қилган машҳур француз муҳандиси Клод Шаппага ҳурмат рамзи сифатида берилган. Бу қадам, шунингдек, технология тарихига нисбатан ҳурмат кўрсатишдир.
Шу душанбадан бошлаб, Франциядаги барча давлат хизматчилари ва давлат идоралари, шу жумладан вазирлик ходимлари ҳам, профессионал ёзишмалар ва расмий алоқа учун фақат хавфсиз Tchap тезкор хабар алмашиш платформасидан фойдаланиши мажбурий қилиб қўйилди.
Шу тариқа, WhatsApp, Signal ва Telegram каби оммага мўлжалланган ва ижтимоий мессенжерлар расмий хизматлар рўйхатидан чиқарилди. Бу қарор давлат алоқа тизимининг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
— Кенг оммага мўлжалланган асосий лаҳзали хабар алмашиш иловалари кундалик мулоқотимизда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ, ушбу рақамли воситалар хавфсизлик нуқсонларидан холи эмас, — деб таъкидлади Бош вазир Франсуа Байру томонидан ёзилган ёз ойларидаги расмий цикулярда.
Матн барча давлат хизматчиларидан, шу жумладан вазирлик ходимларидан, Идоралараро рақамли бошқарма (DINUM) томонидан ишлаб чиқилган Tchap иловасини ўз қурилмаларига ўрнатиш ва мунтазам фойдаланишни талаб қилади. Бу қадам давлат алоқаларини замонавий ва хавфсиз технологиялар орқали олиб боришни таъминлашга хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!