date

16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлари тақиқланиши мумкин

16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлари тақиқланиши мумкин

Англияда 16 ёшга тўлмаган ёшлар учун дўконлар, ресторанлар, кафелар, савдо автоматлари ва интернет орқали Red Bull, Monster ва Prime каби машҳур энергетик ичимликларни сотиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда ББ хабар берди. Ҳукумат тегишли қонунни қабул қилиш йўлида қадам ташламоқда ва бунинг мақсади ёшлар соғлиғини муҳофаза қилишдир.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда болаларнинг тахминан учдан бири ҳар ҳафта камида бир марта энергетик ичимликлар истеъмол қилади. Бу ҳолат орқали ёшлар орасида кофеин истеъмоли кўпайиши кузатилади. Аксарият супермаркетлар аллақачон ихтиёрий равишда бундай ичимликларни 16 ёшдан кичикларга сотмаслик тартибини жорий қилган.

Энергетик ичимликлар баъзан икки стакан қаҳвадан ҳам кўпроқ кофеинга эга бўлиши мумкин. Ортиқча истеъмол бош оғриғи, уйқусизлик, юрак тезлиги ва юрак ритми бузилишига олиб келиши мумкин. Шу боис, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Уес Стритинг таъкидладики, “Бу ичимликларнинг ёшларга таъсирини кўриш мумкин, шунинг учун биз тегишли чора-тадбирларни кўряпмиз”.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёни 12 ҳафта давомида олиб борилади. Бу пайт мобайнида соғлиқ ва таълим соҳаси мутахассислари, жамоатчилик, чакана савдо тармоқлари ва ишлаб чиқарувчилар фикрлари тўпланади. Тақиқнинг амалга кириши парламент муддати тугашидан анча олдин кутилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлари тақиқланиши мумкин