date

Трамп Пентагонни “Уруш вазирлиги” деб атамоқчи

Трамп Пентагонни “Уруш вазирлиги” деб атамоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Мудофаа вазирлигини “Уруш вазирлиги” деб аташ бўйича фармон имзолашини айтди. Бу ном вақтинча иккинчи ном сифатида ишлатилади, Мудофаа вазири эса “Уруш вазири” деб аталади.

Пентагон 1789-йилда ташкил этилган Уруш вазирлигининг давомчиси ҳисобланади. 1947-йилдан бошлаб у Мудофаа вазирлиги деб юритилмоқда. Трампнинг фикрича, янги ном Америка манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрликни кўрсатади.

Фармонга биноан, вазирлик ва унга қарашли идоралар янги номдан фойдаланиши мумкин. Лекин номни расмий тарзда ўзгартириш учун Конгресс қарори талаб этилади.

Трамп ва Мудофаа вазири Пит Хегсет бу ўзгариш орқали вазирликни “жанговар руҳ”га қайтаришни хоҳламоқда. Қарор Хитой катта ҳарбий парад ўтказиб, янги қуролларини кўрсатган пайтда эълон қилингани билан ҳам эътибор қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Пентагонни “Уруш вазирлиги” деб атамоқчи