date

Фолбин аёлни 4 миллион рублдан кўпроқ пулга чув туширди

Фолбин аёлни 4 миллион рублдан кўпроқ пулга чув туширди

Белгород вилоятида яшовчи 42 ёшли аёл сеҳр-жодуга ишониб, фирибгарнинг қурбонига айланди. У оиласини "лаънатдан қутқариш" учун тўрт ой ичида фолбинга 4 миллион рублдан ортиқ пул ўтказган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса аёлнинг интернетда “сеҳрли хизматлар” рекламасига кўзи тушиб қолишидан бошланган. Фолбин билан боғланиш учун у пост остига “Шундай бўлсин” деб ёзган ва тез орада жавоб олган.

Биринчи марта “маросим учун шам” сотиб олиш баҳонасида ундан 2 минг рубл олинган. Орадан кўп ўтмай, фолбин аёлнинг оиласидаги барча аъзолар гўё “лаънатланган”лигини ва уни зудлик билан олиб ташлаш кераклигини айтган.

Шундан сўнг тўрт ой давомида аёл мунтазам пул юбориб келган. Тўпланган сумма 4 миллион рублга етган, бироқ унинг ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Вазиятни янада шубҳали қилгани — фолбин ундан “якуний маросим” учун бутун квартирасини сотишни ҳам талаб қилганидир.

Шунингдек, “Губкинский” шаҳар ИИБ маълумотига кўра, ўтган ҳафта давомида вилоятда 70 нафар фуқаро масофавий ўғрилик ва телефон фирибгарлиги қурбони бўлган. Умумий зарар 30,4 миллион рублдан ошиб кетган, шундан қарийб 6 миллиони кредит маблағлари ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фолбин аёлни 4 миллион рублдан кўпроқ пулга чув туширди