09:42 / 19.12.2016
6 437

Рамзан Қодиров: "7 нафар жангари йўқ қилинди, 4 нафари қўлга олинди" (Видео)

Рамзан Қодиров: "7 нафар жангари йўқ қилинди, 4 нафари қўлга олинди" (Видео)

18 декабрь куни Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Грозний шаҳри ва унинг атрофида бир гуруҳ террорчиларни йўқотиш бўйича махсус амалиёт якунлангани ҳақида баёнот берди. У Instagram саҳифасида маълум қилишича, "7 нафар жангари йўқ қилинган, 4 нафари қўлга олинган, шу жумладан 3 нафари ўқотар қуроллардан олган жароҳатлари билан шифохонада экани айтилмоқда".

Бунда, махсус амалиётни шахсан бошқарган Қодиров айрим ОАВни асли йўқ манбалардан олинган ёлғон маълумотларни тарқатиш ва шу билан вазиятни чигаллаштирганликда айблаган.

"Хусусан, интернет-нашрлардан бири "Молния" эслатмаси билан якшанба куни 18 ноябрда шаҳар марказида портлаш содир этилгани ва отишма бўлаётгани ҳақида хабар қилган. Аслида, гап борган шоҳкўчада, портлаш ҳам, отишма ҳам юз бермаган. Барча дўконлар, ресторанлар, кафе ва бошқа идоралар ишлаган. Воқеа шаҳардан бир неча километр узоқликда тоғли-ўрмонли ҳудудда юз берган. Мен яна бир марта такрорлайман, битта ҳам шайтон, агар у қўлида қурол билан келар экан, Грознийни тирик тарк эта олмайди. Бутун дунёдаги дўстларимизга айтмоқчи бўлганим, бизда ҳаммаси жойида, Янги йилга тайёргарлик кўряпмиз!" – деб ёзган Республика раҳбари.

Айни саҳифасида Қодиров махсус амалиётда ўлдирилган жангариларнинг жасадларини ҳам намойиш этган.
[media=https://youtu.be/hHPh5Svu1aY]
Бошқа бир видеолавҳада Грознийдаги отишма юз берган ҳолат акс этган.
[media=https://youtu.be/uCOqFDCY75M]
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь тунда Грознийнинг Октябрь туманида бир гуруҳ қуролланган шахслар полиция ходимига ҳужум қилиб, унинг машинасини эгаллаб олган, сўнгра бошқа бир полициячининг уйига бостириб кирган. Шундан сўнг, жиноятчиларни тўхтатишга уринишган, аммо икки ўртада юз берган отишмада 4 нафар киши ўлдирилган. Отишма видеотасвирга олинган.
[media=https://youtu.be/XrdeEvdsCeQ]

Кейинроқ, Чеченистондаги полициячиларга ҳужум қилишда гумон қилинганларнинг исмлари ошкор қилинди.

Чеченистон полиция ходимлари ҳужум қилишда гумонланувчилар. © Life.ru

Манбанинг сўзларига кўра, уларнинг барчаси ИШИД гуруҳи аъзоси бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: "7 нафар жангари йўқ қилинди, 4 нафари қўлга олинди" (Видео)