Европа Иттифоқида қочоқликка оид мурожаатлар сони кескин пасайди. Сабаб сифатида Сурияда ҳукумат алмашиши ва мамлакатда барқарорликка умидлар пайдо бўлиши қайд этилмоқда.
Европа бошпана агентлиги (EUAA) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи, Швейцария ва Норвегияга берилган бошпана аризалари ўтган йилга нисбатан 23 фоизга камайди.
Шулардан 25 мингга яқини сурияликлар томонидан берилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 66 фоизга кам ҳисобланади.
EUAA ҳисоботида таъкидланишича, қочқинлар оқимидаги ўзгаришни миграция сиёсатидаги чоралар билан боғлаш қийин. Асосий омил сифатида эса 2024 йил декабрида Сурияда ҳукумат алмашгани кўрсатилган.
“Суриянинг янги раҳбарияти барқарорлик ва тикланиш тарафдори эканлиги учун кўплаб фуқароларда юртларига қайтиш умиди пайдо бўлди”, — дейилади агентлик ҳисоботида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!