date

Истанбулда митинглар вақтида ижтимоий тармоқлар чекланди

Истанбулда митинглар вақтида ижтимоий тармоқлар чекланди

Туркияда ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фаолияти билан боғлиқ навбатдаги чекловлар қайд этилди. Хорижий оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрида митинглар бўлиб ўтаётган бир пайтда, машҳур онлайн платформаларга киришда жиддий узилишлар кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, X (собиқ Twitter), YouTube, Instagram, Facebook, TikTok ва WhatsApp каби оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга уланишда муаммолар 7 сентябрь якшанба куни соат 20:45 GMT атрофида бошланган. Фойдаланувчилар мазкур платформалардан фойдаланиш имконияти чекланганини ва хизматлар секин ишлаётганини хабар қилмоқда.

Экспертлар фикрича, бу чекловлар Туркия Интернет провайдерлари иттифоқи томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча мазкур ташкилот томонидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилгани йўқ.

Шу билан бирга, маҳаллий журналистларнинг ёзишича, ижтимоий тармоқларга кириш чекланиши сиёсий воқеалар билан чамбарчас боғлиқ. Аниқланишича, чекловлар Республика Халқ партияси Истанбулдаги бош қароргоҳи олдида полиция баррикадалари ўрнатилганидан сўнг жорий қилинган. Мазкур ҳолатдан кейин партия фаоллари ва тарафдорлари аҳолини оммавий митингларга чорлаган.

Натижада, кўп ўтмай, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган чақириқлар ва турли видеоёзувлар тезлик билан тарқалишининг олдини олиш мақсадида онлайн платформалар иши чеклангани тахмин қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда митинглар вақтида ижтимоий тармоқлар чекланди