Туркиянинг Измир вилояти Балчова туманида яшовчи 16 ёшли ўсмир полиция бўлимига қуролли ҳужум қилиб, икки та ҳуқуқ-тартибот ходимини ҳалок қилгани маълум бўлди, деб хабар берилди.
Маълумотларга кўра, ўсмир ҳужум учун узун найли қуролдан фойдаланган ва унинг ҳаракати натижасида икки полициячи жон берган, яна бир ходим эса оғир жароҳатланган. Ҳодиса маҳаллий аҳоли орасида катта қўрқув ва ташвиш уйғотди.
Воқеа жойига тезда кўплаб тез ёрдам машиналари ва полициянинг махсус кучлари етиб келди. Хавфсизлик органлари ҳозирда атрофни мустаҳкам равишда қоплаб, ҳудудни тўлиқ назорат остига олган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужум қилган ўсмирни қўлга олиш ва фаолиятини тўлиқ текшириш мақсадида кенг кўламли иш олиб бормоқда. Экспертлар қайд қилишича, бу воқеа ҳудуддаги хавфсизлик чораларини янада кучайтиришни талаб қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!