date

БМТ: Ғазода очарчилик хавфи кучаймоқда

БМТ: Ғазода очарчилик хавфи кучаймоқда
БМТ Ғазода очарчилик кенгайиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ташкилот сентябр охиригача озиқ-овқат етказиб бериш имкониятини ошириш зарурлигини айтди. Ҳозирнинг ўзида юз минглаб одамлар очарчилик ёқасида турибди.

Исроил ўтган ҳафта 1 900 дан ортиқ юк машинаси ёрдам киритилганини билдирди. Бироқ халқаро ташкилотлар бу етарли эмаслигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Исроил армияси Ғазо шаҳрида янги ҳужумларни давом эттирди ва баланд биноларни бомбардимон қилди.

Маҳаллий манбаларага кўра, сўнгги ҳужумларда камида 14 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида мактаб биносида паноҳ топган тинч аҳолилар ҳам бор. Исроил бу бинолардан Ҳамас фойдаланганини иддао қилмоқда.

Исроилда ҳам урушга қарши норозилик кучаймоқда. Минглаб одамлар гаровдагиларни озод қилиш ва жангларни тўхтатишни талаб қилиб намойиш ўтказди. Дания ташқи ишлар вазири эса Исроилдан урушни тугатиб, сиёсий йўл тутишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Ғазода очарчилик хавфи кучаймоқда