date

Францияда пишлоқ туризми кенгаймоқда

Францияда пишлоқ туризми кенгаймоқда
Францияда пишлоқ энди нафақат миллий таом, балки сайёҳларни жалб этувчи асосий йўналишга айланмоқда. Парижда янги пишлоқ музейи очилди, Юра тоғларидаги қадимий омборлар ва Корсикадаги чорвадорлар эса сайёҳларга пишлоқ орқали минтақавий ҳаёт ва тарихни кўрсатмоқда.

Музей ва саёҳат йўналишларида меҳмонларга пишлоқ қандай тайёрланиши, турли ҳудудларнинг таъмга таъсири ҳақида маълумот берилади. Мутахассислар фикрича, озиқ-овқатга асосланган саёҳат бозори яқин ўн йилликда сезиларли даражада кенгаяди.

Юра минтақасидаги марказда бир дона Comté пишлоғи учун 400 литр сут кераклиги тушунтирилади.

Мутахассисларнинг айтишича, сайёҳлар энди фақат пишлоқ татиб кўриш билан чекланмайди. Улар унинг тарихи, ишлаб чиқарувчилар меҳнати ва минтақанинг маданий меросини ҳам билишни хоҳлашмоқда. Шу сабабли, пишлоқ Франциянинг гастрономик саёҳатларида муҳим ўрин эгалламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда пишлоқ туризми кенгаймоқда