date

Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтариши мумкин

Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтариши мумкин

Ўзбекистон Афғонистонга тегишли бир нечта ҳарбий техника — умумий ҳисобда 57 та вертолётни қайта топшириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. Afghanistan International нашрининг ёзишича, мазкур вертолётлар 2021 йилда Афғонистон ҳукумати ағдарилиши пайтида мамлакатдан олиб чиқиб кетилган эди.

Маълумотларга кўра, собиқ Афғонистон армиясига қарашли ушбу техника 2021 йил август ойида Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг, афғон ҳарбий учувчилари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига олиб ўтилган.

Пентагон аввалроқ маълум қилганидек, жами 46 та ҳаво кемаси Ўзбекистонга, яна 18 таси Тожикистонга қўнган. Улар таркибида Ми-17 ва UH-60 турдаги вертолётлар, шунингдек, PC-12, C-208, AC-208 ва A-29 русумли самолётлар ҳам бўлган.

Толибон ҳукумати ўтган йиллар давомида бу техника қайтарилишини бир неча бор талаб қилган. Бироқ Тошкент ва Душанбе расмийлари масала юзасидан аниқ изоҳ бермаган. Шу билан бирга, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси аввалроқ 46 та учувчи аппарат янги келишув асосида Ўзбекистон назоратида қолишини айтган.

АҚШнинг Афғонистон бўйича элчихонаси эса Тожикистон ҳукуматини самолётларни Толибон ҳукуматига топширмагани учун миннатдорлик билан эътироф этган.

Эслатиб ўтиш керак, 2025 йилнинг февралида «Америка овози» нашри 7 та вертолётнинг Ўзбекистондан АҚШга ўтказилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бу воқеа Толибон ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги томонидан кескин танқид қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтариши мумкин