date

НАТО Полша чегараларида мудофаани кучайтирди

НАТО Полша чегараларида мудофаани кучайтирди
Полша ҳаво ҳудудига Россияга тегишли дронлар кириб келгани НАТО давлатларини ташвишга солди. Чоршанба куни эрталаб Полша осмонида учта дрон уриб туширилди, яна бир нечтаси шарқий ҳудудларга қулаб тушди.

Ҳодисадан кейин Нидерландия ва Чехия ўз аскарлари, артиллерия ва ҳаво мудофаа тизимларини Польшага юборишини билдирди. Германия НАТОнинг шарқий чегарасидаги фаолиятини кенгайтиришини маълум қилди.

Полша мудофаа вазири Владислав НАТО ҳамкорларидан келаётган реал ёрдамни ижобий баҳолади. Унга кўра, Нидерландия 300 аскар ва ҳаво мудофаа воситаларини, Чехия эса юз аскар ва вертолётлар юборди. Британия ва Франция ҳам қўшимча самолёт юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Экспертлар бу воқеани Россия томонидан атайлаб амалга оширилган синов деб баҳоламоқда. Дронлар ҳужуми Беларусь ва Россиянинг “Запад-2025” номли йирик қўшма машғулотлари бошланиши арафасида юз бераётгани минтақада вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Полша чегараларида мудофаани кучайтирди