АҚШ президенти Доналд Трамп Нью-Йоркда Қатарнинг бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал-Сони билан учрашди. Бу учрашув Исроилнинг Доҳада Ҳамас раҳбарларига қарши уюштирган ҳужумидан кейин ўтказилди.
Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуга қўнғироқ қилиб, ҳужумдан норози эканини айтди ва Қатарга бундай ҳолат такрорланмаслигини билдирди.
Қатарнинг бош вазири, шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ва давлат котиби Марко Рубио билан ҳам учрашди. Музокараларда минтақадаги воситачилик ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.
Қатар Ғазода оташкесим, асирларни озод қилиш ва урушдан кейинги режаларда муҳим воситачи бўлиб қолмоқда. Ал-Сони эса Қатар ўз ролидан воз кечмаслигини таъкидлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар