Флорида штатида юк машинаси иштирокида содир бўлган бахтсиз ҳодисада уч киши ҳалок бўлди. Юк машинасини Ҳиндистондон келган ҳайдовчи Ҳаржиндер Сингх бошқарган. У ҳозир қамоқда ва унга қотиллик айблови қўйилган.
Бу ҳодисадан кейин АҚШдаги ҳиндистонлик ҳайдовчиларга босим кучайди. Уларнинг айримлари айрим штатларга боришдан қўрқмоқда, баъзилари эса йўлда ҳақорат ва таҳқирларга дуч келмоқда.
Ҳиндистонлик ҳайдовчилар АҚШ юк ташиш соҳасида катта улушга эга. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг 750 мингдан 150 минг нафари юк машина ҳайдовчиси сифатида ишлайди.
Мутасассислар бир кишининг хатоси бутун жамоага тааллуқли бўлмаслиги кераклигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, муаммони ҳал қилиш учун тил билиш ва лицензия қоидалари адолатли тартибга солиниши лозим.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!