date

Телефондан энг кам фойдаланадиган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Телефондан энг кам фойдаланадиган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

2024 йилда Японияда аҳоли бир кунда ўртача 1 соат 47 дақиқа вақтни смартфонларига сарфлагани маълум бўлди. Бу кўрсаткич дунёдаги энг яхши натижа сифатида баҳоланади. Бу ҳақда “Exploding topics” томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинган.

Ушбу ҳисоботга кўра, глобал миқёсда инсонлар ҳар куни ўртача 4 соат 37 дақиқа вақтини телефонга сарфлайди. Шунингдек, ҳар бир шахс кунига ўртача 58 марта қурилмасини текширади. Ганаликлар эса ҳар куни смартфонларида энг кўп вақт — 5 соат 43 дақиқа — сарфлайди. Японияликлар эса телефондан фойдаланишда дунё ўртачасининг ярми ҳамдан камроқ вақт — 1 соат 47 дақиқа — сарфлаш билан ажралиб туради. Шунингдек, Z-авлод вакиллари саналадиган ҳар тўрт кишидан уч нафари телефонларида ортиқча вақт ўтказишини очиқча тан олади.

Маълумотларга кўра, инсон ҳар куни телефон экранига ўртача 4 соат 37 дақиқа вақт ажратади. Бу ҳафтасига бир кундан ортиқ, ойига эса тахминан 6 кунни ташкил этади. Бир йил давомида эса бу тахминан 70 кун смартфон экранига қараб ўтказилади дегани.

Иш кунларида смартфондан фойдаланиш дам олиш кунларига нисбатан анча кўпроқ. Кун давомида ҳар бир киши телефонини ўртача 58 марта текширади. Бу текширувларнинг қарийб 52 фоизи (яъни 30 марта) иш соатларига тўғри келади. Шу тариқа, телефонни қўлга олиш одат тусига кириши мумкин. Қўшимча маълумотларга кўра, барча экран сессияларининг ярми сўнгги фойдаланишдан атиги 3 дақиқа ўтмасдан бошланади. Кун давомида ҳар сафар смартфон қўлга олинганда, одамлар ўртача 1 дақиқа 15 сония вақт сарфлайди.

Ушбу рейтингда дунёнинг турли минтақаларидан 53 та давлат жой олган. Хусусан, Жанубий Америка минтақасидаги 4 давлат “энг кўп вақт сарфловчилар” қаторида биринчи ўнталикка кирган. Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёдаги 3 мамлакат ҳам кучли ўнликда жой олган. Марказий Осиё мамлакатлари эса, шу жумладан Ўзбекистон, бу рейтингда иштирок этмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Телефондан энг кам фойдаланадиган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди