date

Трамп австралиялик журналист билан тортишди

Трамп австралиялик журналист билан тортишди
АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия телеканали ABC журналисти Жон Лайонс билан савол-жавоб чоғида бахслашди. Журналист ундан президентликка қайтгач бойлиги қанчага ошгани ҳақида сўради. Трамп бу саволни “Австралияга зарар” деб бахолаб, норозилик билдирди.

Трамп фарзандлари бизнесни бошқаришини айтиб, саволдан қочди. У Австралия бош вазири Энтони Албанесе билан тез орада учрашишини эслатиб, “Мен унга сиз ҳақида айтаман”, деди. Кейинги савол берилганда эса журналистни “жим” бўлишга чақирди.

Сўнгги пайтда АҚШ ва Австралия муносабатлари совуқлашган. АҚШ Австралия экспортларига қўшимча бож қўйди. Албанесе буни “дўстона муносабатга зид” деб бахолади.

Лайонс Трампнинг муносабатини асоссиз деб атади. У саволларини одатий ва холиc деб таърифлади. ABC эса саволлар президентнинг бизнес фаолиятини текширувчи дастур доирасида берилганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп австралиялик журналист билан тортишди