
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унинг президентлик сайловларидаги асосий рақиби Хиллари Клинтон нима учун мағлуб бўлгани сабабини айтди.
"Сайловчилар ҳайъати овозларини олиш учун сиёсий кампанияни олиб бориш сайловчилар овозини олишдан кўра анча мураккаброқ ва нозикроқ жараёндир. Хиллари ўз эътиборини керакли штатларга қаратмади", деб ёзди Трамп.
Трампнинг фикрича, агар ғолиб сайловчилар овози билан аниқланганда, у анча яхшироқ натижалар кўрсатган бўларди. Бироқ Трампнинг айтишича, у ҳолда у ўз кампаниясини бошқача тарзда олиб борган бўларди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар