date

Европанинг яна уч давлати Фаластинни эътироф этди

Европанинг яна уч давлати Фаластинни эътироф этди

CNN тарқатган хабарга кўра, Франция ва Белгиядан сўнг Европанинг яна бир қатор мамлакатлари — Монако, Люксембург ва Малта Фаластин давлатини расман тан олди.

Бу қарор БМТ Бош ассамблеяси доирасида ўтган, икки давлат ечимига бағишланган халқаро анжуман пайтида эълон қилинди.

Бир кун олдин Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалия ҳам шундай қарорга келган эди.

Маълумотларга қараганда, ҳозирга қадар Фаластинни давлат сифатида тан олган мамлакатлар сони 145 тадан ошган.

Таъкидлаш жоизки, бу жараён халқаро майдонда катта сиёсий аҳамиятга эга ҳисобланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг яна уч давлати Фаластинни эътироф этди