date

Трамп: Россия-Украина уруши яқинда тугамайди

Трамп: Россия-Украина уруши яқинда тугамайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Украина раҳбари Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжумани ўтказди.

Унинг айтишича, Россия-Украина уруши ҳали тез орада якунланишига умид йўқ.

— Россия унчалик кучли эмас. Бу улар учун осон кечиши керак эди. Аммо кўриниб турибдики, уруш узоққа чўзилади, — деди Трамп.

Президентнинг фикрига кўра, Россия иқтисодиёти издан чиқмоқда ва бу тинчлик йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади:

— Энг катта ютуқ — бу Россия иқтисодидир. У ҳалокатли ҳолатда, вайронага айланмоқда. Очиғини айтсам, Украина армияси катта қўшинни тўхтатишда жуда яхши иш олиб бормоқда, — дея қўшимча қилди у.

Трамп, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни давом эттираётгани сабабли уларни урушнинг “асосий молиячилари” сифатида атади. У Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ҳам мулоқот қилиб, уни Россия нефтини харид қилишдан воз кечишга кўндириш эҳтимолини истисно этмади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Россия-Украина уруши яқинда тугамайди