date

Қирғизистонда 24 мансабдор контрабандада гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистонда 24 мансабдор контрабандада гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистонда бир кунда 24 нафар мансабдор шахс ҳибсга олинди, деб @Sputnik_Kyrgyzstan хабар берди. Уларга нисбатан контрабандага алоқадорлик бўйича гумонлар мавжуд.

Маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ушбу шахсларни йиғилиш бўлаётган хонанинг ўзида ҳибсга олишни буюрган.

Қўлга олинганлар орасида Транспорт вазирлиги, Фитосанитария хизмати, Солиқ қўмитаси ва чегара хизмати ходимлари бор. Улар "Чалдовар" назорат-ўтказиш пунктда контрабанда схемаларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда 24 мансабдор контрабандада гумонланиб қўлга олинди