БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Бош комиссари Филипп Лаззарини Ғазо секторидаги фожеавий вазият ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, 2023 йил 7 октябрдан бошланган Исроилнинг ҳарбий амалиётлари давомида бир йил ичида 4000 болага қўл ёки оёқ кесиш амалиёти ўтказилган.
Лаззарини таърифича, Ғазо дунёда болалар сони жуда юқори бўлган ҳудудлардан бири. Ҳар куни юзлаб нордон болалар ҳаётдан кўз юммоқда ёки оғир жароҳат олиб, ногиронликка учраяпти. Бу эса бутун авлод тақдирига катта зарба бермоқда.
У ўз мурожаатида қуйидагича фикр билдирди:
“Бу вазият қанчалик узоқ давом этса, болалар ва келажак авлод учун қоладиган руҳий ва жисмоний зарар шунчалик оғир бўлади. Ҳеч бўлмаса болалар учун ўт очишни дарҳол тўхтатиш шарт.”
Расмий ҳисоботларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо ҳудудидаги ҳужумлар натижасида 65 минг 419 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Жон беришганлар орасида асосий қисмни аёллар ва болалар ташкил этади. Шу билан бирга, 167 минг 160 киши турли даражада жароҳатлангани қайд этилган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур рақамлар фақатгина тиббий ва расмий ҳисоботларда қайд этилганлар бўлиб, аслида йўқотишлар ва зарар кўрганлар сони янада кўп бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!