date

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири порахўрлик учун ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири порахўрлик учун ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тан Жэнцзян порахўрлик жиноятида айбланиб, икки йилга кечиктирилган ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар тарқатди.

Суд қарорига кўра, у сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилинди, барча шахсий мулклари ҳамда ноқонуний йўл билан орттирилган даромадлари давлат фойдасига мусодара қилинади.

Маълумотларга кўра, Тан Жэнцзян 2007 йилдан 2024 йилгача марказий ва маҳаллий даражадаги турли юқори лавозимларда ишлаган. Шу йиллар давомида у шартномалар тузиш, хўжалик ишлари ва кадрлар масалаларида ёрдам кўрсатиш баҳонасида ташкилотлар ҳамда шахслардан пора олиб келган. Унинг олган пораси жами 268 миллион юан (тахминан 38 миллион доллар)дан ортиқни ташкил этган.

Суд жараёнида собиқ вазир айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилмишидан афсусланишини билдирди. Шуни ҳисобга олган суд ҳукм ижросини икки йилга кечиктирди. Бу дегани, маҳкум шу муддат ичида яна жиноятга қўл урса ўлим жазоси ижро этилади, агар йўқ бўлса — жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири порахўрлик учун ўлимга ҳукм қилинди