АҚШнинг Чикаго шаҳрида федерал агентлар ҳужжатсиз муҳожирларни оммавий тарзда ҳибсга олиш амалиётини бошлади. Бу ҳақда ABC 7 телеканали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, қуролланган божхона ва чегара қўриқлаш агентлари шаҳар марказида жойлашган ва кўплаб ҳибсга олиш ишларини амалга оширмоқда.
Иллинойс губернатори Жей Прицкер ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаракатларини кескин қоралади. Унинг таъкидлашича, бу амалиёт жамиятда қўрқув уйғотиб, бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатади.
Чикаго мэри Брэндон Жонсон эса вазиятни «шаҳарни ҳарбийлаштириш ва аҳоли орасида қўрқув тарқатиш» деб баҳолади. У Чикаго аҳолисини АҚШ Конституциясида кафолатланган ҳуқуқларини унутмасликка чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар