date

Портленд раҳбарияти Трамп ҳаракатларини Конституцияга зид деб ҳисоблади

Портленд раҳбарияти Трамп ҳаракатларини Конституцияга зид деб ҳисоблади

Орегон штати ва унинг энг йирик шаҳри Портленд раҳбарияти АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

28 сентябрь, якшанба куни тақдим этилган аризада қайд этилишича, президент Доналд Трамп норозилик акцияларига жавобан Миллий гвардия аскарларини федерал хизматга жалб қилиш орқали ўз ваколатларидан чиқиб кетган.

Адвокатлар таъкидлашича, бундай қарор АҚШ Конституцияси тамойилларига зид бўлиб, тартибсизликларни барқарорлаштириш ўрнига жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. «Жавобгарларнинг провокацион ва ўзбошимчалик ҳаракатлари норозилик кайфиятини кучайтириб, хавфсизликка путур етказиши эҳтимолдан холи эмас», — дейилади ҳужжатда.

Даъво аризасида президент Трамп, мудофаа вазири Питер Хегсет, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм ҳамда тегишли федерал идоралар жавобгар сифатида кўрсатилган.

Шу куннинг ўзида мудофаа вазири Хегсет Орегон Миллий гвардиясининг 200 нафар аскарини «дарҳол 60 кунлик муддатга федерал бурчга чақириш» ҳақида меморандум эълон қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Портленд раҳбарияти Трамп ҳаракатларини Конституцияга зид деб ҳисоблади