date

12 давлат Фаластинга молиявий ёрдам беришга келишишди

12 давлат Фаластинга молиявий ёрдам беришга келишишди

Франция, Буюк Британия, Япония, Саудия Арабистони каби қатор мамлакатлардан иборат 12 давлат Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлаш учун янги халқаро коалиция тузди, деб Франция Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бу донорлар коалициясининг асосий мақсади — Фаластиннинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, маъмурий тизимни сақлаб қолиш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатилишини давом эттиришдир.

Мазкур ташаббус Исроил ҳукумати томонидан Фаластиннинг солиқ ва божхона тушумларини ушлаб қолиш ортидан юзага келган молиявий инқирозга жавоб сифатида қабул қилинган.

Коалиция аъзолари Фаластинга камида 170 миллион доллар ёрдам беришга ваъда берган. Ундан 90 миллион доллари Саудия Арабистони томонидан ажратилади.

Шунингдек, коалиция Исроилни Фаластиннинг молиявий тушумларини зудлик билан ўтказишга ва маъмурият фаолиятига тўсиқ қўймасликка чақирди.

Ҳозирга қадар жаҳондаги 150 дан ортиқ давлат Фаластинни расман мустақил давлат сифатида тан олган. Бу халқаро тан олиш, Фаластиннинг ўз-ўзини бошқариш жараёнини янада кучайтиришга замин яратиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 12 давлат Фаластинга молиявий ёрдам беришга келишишди