date

Оқ уй Ғазо бўйича 20 банддан иборат янги режа таклиф қилди

Оқ уй Ғазо бўйича 20 банддан иборат янги режа таклиф қилди

Оқ уй томонидан эълон қилинган 20 банддан иборат янги режада Ғазо секторида вақтинчалик ташқи бошқарув тузиш таклиф этилмоқда. Бу бошқарув халқаро иштирокчилар ва араб давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг режасига кўра, гаровдаги шахслар озод қилиниши эвазига ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ва Исроил қўшинлари Ғазодан чиқарилиши лозим. Шу билан бирга, келишувдан сўнг 72 соат ичида гаровдагиларни озод қилиш муддати белгиланган.

Режада, шунингдек, Ғазода махсус иқтисодий зона ташкил этилиши ва унда иштирокчи давлатлар учун имтиёзли шартлар яратилиши назарда тутилган. ХАМАС аъзоларидан тинч ҳаётни танлаганлари учун амнистия бериш масаласи ҳам киритилган.

Оқ уй таъкидлаганидек, таклифда Исроилнинг Ғазо секторига нисбатан аннексия қилмаслиги ва тўлиқ босиб олмаслиги қатъий кўрсатилган. Режанинг мақсади минтақада барқарорликни таъминлаш ва можарони музлатишдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй Ғазо бўйича 20 банддан иборат янги режа таклиф қилди