Қатар Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ сафари давомида Қатар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотда 9 сентябрда Доҳада содир этилган ҳаво ҳужуми учун узр сўради.
Байон этилганидек, мулоқот Оқ уйдаги учрашув пайтида амалга ошган. Нетаняху бундай зарбалар қайта такрорланмаслигини ваъда қилган. Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний эса мамлакат суверенитети ва хавфсизлиги бузилишига йўл қўйилмаслигини кескин таъкидлади.
Байонномада қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Қатарнинг минтақавий ва халқаро воситачиликдаги ролини юқори баҳолаган. Шунингдек, Қатар Ғазодаги урушни тугатиш бўйича Трамп ташаббусидаги саъй-ҳаракатларга қўшилишга тайёрлигини маълум қилган.
Ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлган: ХАМАС сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайининг ўғли, тўрт аъзо ва бир полиция ходими. Кейинчалик Нетаняху бу каби воқеаларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилганини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!