Янги Зеландияда мушуклар ва итлар учун алкоголсиз вино ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, унда лимон ялпизи кайфиятни кўтариш учун асосий таркибий қисм ҳисобланади, деб хабар бермоқда Кёдо агентлиги.
Muttley’s Estate компанияси "Совинон Лай" ва "Мурмур Нуар" каби номлар билан виноларни таклиф қилади. Ичимликлар мушукларда ҳам, итларда ҳам муваффақият қозонади. Ҳозирда винолар фақат Янги Зеландияда 150 мл шишаси учун 7,61 доллардан сотилмоқда, аммо уларни Австралия ва Қўшма Штатларда сотиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мутахассислар фикрича, бу маҳсулот айниқса уй ҳайвонлари кучли шовқин ёки момақалдироқдан қўрққанида фойда беради. Шу билан бирга, у инсонлар учун ҳам “қўшалоқ дам олиш” имконини яратади: ишдаги стрессли кундан кейин одамлар ўзини бир бокал шароб билан тинчлантирса, энди уларнинг уй ҳайвонлари ҳам қўшилиши мумкин.
Аксарият ишлаб чиқарувчилар тўрт оёқли дўстлар учун ичимлик тайёрлашда суяк бульонидан фойдаланса, Muttley’s Estate лимон бальзамини танлади. Бу ўсимликнинг хоссаси мушукларни шодон ва ўйноқи қилади, итларга эса тинчланишга ёрдам беради.
Янги ихтиро нафақат ҳайвонлар кайфиятини яхшилайди, балки эгаларга ҳам улар билан янада яқин дам олиш имкониятини тақдим этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!