Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров билан учрашди.
Учрашув чоғида таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Президент мессенжернинг мамлакат рақамли кун тартибини ривожлантиришдаги фаолиятини юқори баҳолади.
Павел Дуровнинг компанияси расман Astana Hub аъзосига айланиб, Қозоғистонда ўз офисини очди ва AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширди. Ушбу марказнинг янги технологиялар ва илм-фаннинг тараққиётига қўшаётган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.
Дуров ўз навбатида, Қозоғистон раҳбарига сунъий интеллект соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини тақдим этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар