date

Сўров натижалари: Россияда президент Путинга ва ҳукуматга ишонч даражаси эълон қилинди

Сўров натижалари: Россияда президент Путинга ва ҳукуматга ишонч даражаси эълон қилинди

Сўнгги сўров натижаларига кўра, Россияликларнинг ўн нафари ичида саккиз нафари, яъни 79,1% Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч билдиради. Шу билан бирга, 75,4% респондентлар давлат раҳбарининг фаолиятини маъқуллайди. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар берди.

Сўров натижаларида шуни ҳам аниқланишича, фақат 16% россиялик Путинга ишонмаслигини билдирган, 14,6% эса унинг фаолиятини салбий баҳолаган. Бу кўрсаткичлар Президентнинг мамлакатдаги нисбатан юқори обрўга эга эканини кўрсатмоқда.

Россия ҳукумати фаолиятига ишонч даражаси 47,9% ни ташкил қилган, 20% эса ҳукумат ишини маъқулламаган. Шу билан бирга, Россия Бош вазири Михаил Мишустинга 60,1% респондент ишонч билдирган, 19,7% эса унга ишонмаслигини билдирган. Бу натижалар Россияда сиёсий лидерларга бўлган ижтимоий баҳони акс эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўров натижалари: Россияда президент Путинга ва ҳукуматга ишонч даражаси эълон қилинди