date

Истанбул сув омборларида фақат 2,5 ойлик захира қолди

Истанбул сув омборларида фақат 2,5 ойлик захира қолди

Туркиянинг энг кўп аҳолига эга Истанбул шаҳрини сув билан таъминловчи омборларда сув захираси ёғингарчилик бўлмаса, фақат 75 кунга етади, деб ҳисоб-китоблар асосида хабар берилди.

Истанбул сув ва канализация бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда сув омборлари 27,8 фоизга тўлган (868 миллион куб метрдан 241,3 миллион). Бу кўрсаткич охирги ўн йилдаги энг паст натижа бўлиб, 2023 йилни ҳисобга олмаганда худди шу вақтда сув омборлари 16 фоизга тўлган эди.

Апрель ойидан бери сув захиралари 80 фоиздан мунтазам равишда пасайиб бормоқда. Шаҳарни сув билан таъминловчи ўнта омбордан ҳозирда фақат биттаси чоракдан кўпроқ тўлган, тўрттаси эса икки фоиздан кам миқдорда сув сақламоқда.

Ҳукумат 16 миллион аҳолига эга шаҳар ҳар куни тахминан 3,18 миллион куб метр сув истеъмол қилишини таъкидлаб, аҳолини сувни тежашга чақирмоқда. Истанбул муниципалитети синоптиклари келаси ҳафта шаҳарда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкинлигини ҳам прогноз қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдаги қаттиқ қурғоқчилик туфайли шаҳар ҳокимияти боғлар ва шахсий хиёбонларга сув таъминотини вақтинчалик тўхтатган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул сув омборларида фақат 2,5 ойлик захира қолди