date

Россияда ёқилғи навбатлари кундан-кун ортмоқда

Россияда ёқилғи навбатлари кундан-кун ортмоқда

Россияда охирги ҳафталарда бензин танқислиги кучайди. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида автоёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар юзага келган, айрим жойларда эса ёқилғи умуман мавжуд эмас.

Reuters агентлиги ёзишича, бу ҳолатнинг асосий сабаби — Украина дронларининг нефтьни қайта ишлаш заводларига қилган ҳужумларидир. Ҳужумлар оқибатида камида еттита завод ишини тўхтатган ва бу ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига ҳамда ички бозорда ёқилғи танқислигига сабаб бўлган.

Россия ҳукумати ички таъминотни таъминлаш учун бензин экспортига вақтинча тақиқ жорий этди. Аммо бу чоралар ҳам бензин етишмовчилигини бартараф эта олмади. Айниқса мустақил АЁҚШлар ёпилиб, фаолиятни тўхтатмоқда.

Маълумотларга кўра, AI-92 маркали бензин нархи рекорд даражага — тоннаси 73 200 рублга етди. Қримда эса нархлар музлатилиб, бензин сотиш чекланган: ҳайдовчиларга бир мартада 20 литрдан ортиқ ёқилғи берилмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ёқилғи навбатлари кундан-кун ортмоқда