date

Медведев: “Францияда раҳбар йўқ, давлат йўналишини йўқотган”

Медведев: “Францияда раҳбар йўқ, давлат йўналишини йўқотган”

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Францияда ҳақиқий раҳбар йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эммануэл Макрон мамлакат манфаатларидан кўра Киев ва Ғарбнинг талабларига кўпроқ аҳамият қаратмоқда.

Медведев бу фикрни Франция бош вазири Себастьен Лекорнуннинг истеъфоси ортидан билдирган. Янги ҳукумат фақат 14 соат фаолият кўрсатгани маълум қилинди.

Telegram орқали тарқатилган баёнотида Медведев шундай ёзди:
“Францияда президент йўқ. Давлат Киевнинг ҳимоячиси, Германия ва Британиянинг ҳамкори, Африкада эса неоколониал ҳукмдор сифатида чиқмоқда”.

Маълумот учун, Лекорну 9 сентябрда тайинланган, аммо яқинда истеъфога чиқди. Ҳозир Францияда сиёсий беқарорлик кучайган, давлат сарфлари қисқармоқда ва ижтимоий ислоҳотларга қарши норозиликлар авж олган. 2 октябр куни 200 дан ортиқ шаҳарда намойишлар бўлиб ўтган, шу сабабли Эйфель минора ҳам вақтинча ёпилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев: “Францияда раҳбар йўқ, давлат йўналишини йўқотган”