Грузияда давлат тўнтаришига уриниш айблови билан 13 киши ҳибсга олинди, деб хабар берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги. Маълумотга кўра, ушбу ҳолат 4 октябрь куни маҳаллий сайловлар пайтида юз берган.
Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзе маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “4 октябрдаги тартибсизликларда иштирок этган 15 нафар шахс аниқланди, шундан 13 нафари қўлга олинди”, — деган у брифингда.
Ҳозирда ҳукуматни ағдаришга уриниш, гуруҳли зўравонликларда қатнашиш ва конституциявий тузумни ўзгартиришга уриниш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар