date

Дунёда қаерда туғилиш энг кам ва энг кўп?

Дунёда қаерда туғилиш энг кам ва энг кўп?

Жаҳонда аҳоли сони ўсиш суръати турлича кечмоқда — баъзи давлатларда болалар сони кескин камайиб бораётган бўлса, бошқаларида аксинча, туғилиш юқори даражада сақланмоқда.

Очиқ манбалар маълумотларига кўра, 2024 йил якунида туғилиш кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакат — Малта. Бу ерда бир аёл умри давомида ўртача 1,06 нафар бола дунёга келтирган. Шунингдек, Тайван (1,11), Жанубий Корея (1,12), Испания (1,12), Сингапур (1,17), Литва (1,18), Полша (1,20), Италия (1,21), Украина (1,22) ва Гонконг (1,24) ҳам туғилиш даражаси паст бўлган давлатлар қаторида.

Бошқа тарафдан, туғилиш даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар ҳам бор. Рўйхатнинг юқори қисмида Нигер (6,64) турибди. Шу билан бирга, Ангола (5,7), Конго (5,49), Мали (5,35), Бенин (5,34), Чад (5,24), Уганда (5,17), Сомали (5,12), Жанубий Судан (5,09) ва Бурунди (4,9) каби давлатларда ҳам туғилиш кўрсаткичлари жуда юқори.

Жаҳон бўйича умумий ўртача кўрсаткич эса 2,33 нафар болани ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда қаерда туғилиш энг кам ва энг кўп?