Париж марказида жойлашган Франция бош вазири қароргоҳи яқинида автомобил портлади, деб хабар берди Parisien нашри. Маълумотларга кўра, портлашдан сўнг транспорт воситаси бутунлай ёниб кетган.
Ҳодиса вақтида бинода бош вазир лавозимидан яқинда истеъфога чиққан Себастьен Лекорню ўз сиёсий ҳамкасблари билан учрашув ўтказаётган бўлган. Портлаш оқибатида жабрланувчилар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 октябрь куни Лекорню Франция президенти Эммануэль Макронга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза тақдим этган эди. Ҳозирда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар