Эрон ҳукумати мажбурий ҳижоб қонуни ижросини вақтинча тўхтатди, деб хабар берди маҳаллий ОАВлар. Энди ҳижоб тақмаган аёллар жарима ёки бошқа турдаги жазога тортилмайди. Бу қарор мамлакатдаги сиёсий босим, кенг жамоатчилик норозилиги ва халқаро танқидлар фонида қабул қилинди.
Маълумот учун, 2023 йил охирида Эрон парламенти “Ҳижоб ва покликни тарғиб қилиш орқали оилани қўллаб-қувватлаш” тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Унда ҳижоб тақмаслик ҳолатлари учун катта жарималар ва жиноий жазолар кўзда тутилган, шунингдек, аёллар билан ишловчи ташкилотларга ҳам санкциялар жорий этилганди.
Бироқ 2024–2025 йилларда бу қонуннинг амалий ижроси Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра тўхтатиб қўйилди. Парламент спикери Муҳаммад-Боғир Қолибоф бу қарорни расман тасдиқлади. Ҳукумат қонун ижроси жамиятда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини янада чуқур ўрганишни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!