Ҳамас Ғазога урушни тугатиш учун келишувга тайёрлигини, аммо ўз шартлари сақланишини билдирди. Ҳаракат урушни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан чиқаришни талаб қилмоқда.
Исроил Ҳамас қуролларни топширишини истамоқда, аммо ҳаракат бунга рози эмас. Музокаралар Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида воситачилар иштирокида давом этмоқда.
Уруш бошланганидан бери Ғазода 67 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда эса 2023-йилги ҳужумда 1 200 киши ўлган.
Фаластинликлар тинчликни кутмоқда, аммо томонлар ўртасида келишмовчиликлар ҳали ҳам сақланиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар