Исроил ҳозирда АҚШ президенти Дональд Трампнинг эҳтимолий ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар мамлакатда гаровда бўлганларни озод қилиш ва Ғазо бўйича келишув имзоланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Ynet нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, Трамп минтақага тинчлик жараёнидаги муҳим ютуқ — урушнинг якунланиши ва гаровдагиларнинг озод этилишини нишонлаш мақсадида ташриф буюришни истамоқда.
“Ҳозирда барча нарса Шарм-ал-Шайхдаги музокаралар натижаларига боғлиқ. Аммо ҳозирча истиқбол умидбахш кўриниб турибди”, — деган манба.
Маълумотларга кўра, бу ташриф аввалроқ Буюк Британияга амалга оширилган сафар билан бир вақтда режалаштирилган эди. Бироқ кейинроқ у президент кун тартибидан чиқариб ташланган.
Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Трампнинг Исроилга ташрифи минтақадаги сиёсий жараёнларга янги руҳ бахш этиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!