АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув режасининг дастлабки босқичи имзоланди. Унга кўра, бу ҳужжат Ғазо минтақасидаги қуролли тўқнашувни тўхтатиш сари муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Келишувга мувофиқ, Исроил қўшинлари келишилган чизиқлар ортига қайтарилади. ҲАМАС эса урушни тўхтатиш ва Исроил ҳарбийларини Ғазодан чиқаришни назарда тутувчи келишув кучга кирганини тасдиқлади. Шунингдек, ҳаракат Трамп ва кафил давлатларни унинг тўлиқ ижросини таъминлашга чақирди.
Times of Israel нашри ёзишича, келишув доирасида ҲАМАС шанба куни барча тирик гаровдагиларни озод қилади. Эвазига тахминан 2 минг нафар фаластинлик маҳбуслар алмаштирилади, деб хабар бермоқда AFP.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар